Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қаришни секинлаштирадиган маҳсулотларни биласизми?

🔸Қовоқ уруғлари рух, триптофан ва кўплаб тўйинмаган ёғ кислоталарига бой. Улар терининг эластиклигини яхшилайди. Қовоқ уруғларидаги каротиноидлар ва E витамини юрак хасталикларини олдини олишга ва холестерин миқдорини пасайтиришга ёрдам беради.

🍅Помидор таркибида жуда кўп ликопен мавжуд. Ушбу модда терини куйишдан ҳимоя қилади. Ликопен ва бета-каротиннинг етишмаслиги юрак хуружлари ва қон томирлари хавфини оширади. Помидор таркибида ликопен қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ва қон томирлари фаолиятини яхшилайди.

🐠Балиқнинг ёғли турлари омега-3 ёғ кислоталарига ва табиий озиқ моддаси бўлган диметиламиноэтанолга бой. Ёғли балиқларга бой диета ажинлар пайдо бўлиши олдини олади. Омега-3 яллиғланишга қарши хусусиятларга эга ва терининг, тирноқларнинг ва сочларнинг ҳолатини яхшилайди.

🍫Какао ёки қора шоколад таркибида флавоноидларнинг (флавоноллар) махсус гуруҳи мавжуд. Улар яллиғланишга қарши ва эрта қаришга олиб келадиган эркин радикалларга қарши курашади.

🥦Петрушкада С витамини, каротиноидлар, хлорофилл бор. Улар қонни тозалайди ва глутатион ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу эса ёш тананинг асосий калити ҳисобланади.