Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қаришни секинлаштирувчи неъматлар

Чаканда (чирқаноқ, облепиха): бу мева таркибида салмоқли миқдорда ретинол (дармондори – А) мавжуд. У оксидланиш - қайтарилиш жараёнида катализатор (секинлаштирувчи ёки тезлаштирувчи модда) ҳисобланади, айниқса, тери ёшариши ва кўз учун фойдалидир.

Хурмо қоқиси: ушбу мевани бежизга “ҳаёт меваси”, дея аташмайди. Хурмо қоқиси (финик) таркибида 23 номдаги аминокислоталар, шулардан бири – триптофан моддасини кўп миқдорда сақлайди. Бу аминокислота кишининг кайфиятини яхшилайди, руҳий турғунликни бахшида этади.

Сут маҳсулотлари: творог, қатиқ, қимиз... ва ҳоказолар таркибида табиий сут-қатиқ маҳсулотлари фойдалидир.

Хусусан, аминокислоталар, дармон-дорилар, шу билан бирга, кальций, селен, фтор, мис кабилар борки, улар ҳаётий зарурат омилларидан бири ҳисобланади.

Помидор: бунда энг фойдали модда, шубҳасиз, антиоксидант – ликопин муҳим аҳамият касб этади. У саратон (рак), юрак-томир хасталикларидан ҳимоя қилади. Вазнга-вазн қўшилишидан асрайди, жинсий фаолият ва асаб тизими фаолиятини рағбатлантиради.

Кўк чой: ичимликлардан энг яхшиси бўлиб, антиоксидант миқдорини сақлаш бўйича биринчилар қаторида туради.

У енгил пешоб ҳайдайди, моддалар алмашинуви жараёнида катализатор вазифасини ўтайди.