Қашқадарёда коронавирусга чалинган сўнгги бемор ҳам буткул соғайди
Бугун Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган охирги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган бемор (эркак) 36 ёшда бўлиб, Чироқчи туманидан. У коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлиб, ушбу инфекцияни юқтириб олган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда коронавирус инфекциясига чалинган жами 6 нафар бемордан 5 нафари бир оиланинг аъзоларидир. Беморларнинг барчаси Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олишган.
ССВ матубот хизмати хабарига кўра, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1134 нафарга етди.