Қашшоқликдан қутулиш учун сигир ўғирлаган миллиардер

Hyundai компанияси асосчиси Чон Чжу-ён ҳозирги Шимолий Корея ҳудудида, камбағал оиласида туғилган. Оилада энг катта фарзанд - Чон отаси билан бирга кунига 16 соат ишларди. Аммо ҳаётидан қониқмаслик ҳисси уни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундарди...
Бир куни у ҳаётини яхшилаш мақсадида отасининг сигирини ўғирлаб, пуллайди ва Сеулга поезд чиптасини сотиб олади…

Сеулга келиб у автоуловларни таъмирлаш устахонасини очади. Машиналарни таъмирлаш ғояси жуда муваффақиятли чиқади. 3 йил ичида ходимлар сони 70 кишига кўпаяди ва бизнес яхши даромад келтира бошлайди.

Кунларнинг бирида Чонга Корея технологиясидан фойдаланган ҳолда машина ясаш ғояси келади. 1986 йилда у Hyundai Pony Excel автомобилини тақдим этади ва бу жуда муваффақиятли бўлади. Бугунги кунда машҳур Hyundai компанияси шундай пайдо бўлган.
Аммо ўтмишда қилган ярамас иши миллиардерга ҳаловат бермайди. 1998 йилда Чон Чжу-ён ўғирлиги учун кечирим сифатида ўз қишлоғига 1001 сигир юборади.

Г.Холдорова тайёрлади.