Қатор ОТМларга ўқишини кўчириш учун ўтиш баллари эълон қилинди
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали — 70,56 балл этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
➖ Бадиий академия тасарруфидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига хорижий ОТМ, шунингдек, республикада фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат ОТМ талабалари ўқишини кўчиришда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш бали 70,56 балл (56 фоиз) этиб белгиланди.
Шунингдек, ўқишини кўчиришда ҳозирга қадар эълон қилинган ўтиш баллари:
➖Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ОТМ учун — 66,1 балл;
➖Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ОТМ учун — 100 балл;
➖Тошкент давлат юридик университети учун — 105,84 балл;
➖ Тошкент ахборот технологиялари университети учун — 80 балл;
➖ Тошкент ахборот технологиялари университети филиаллари учун — 56,7 балл;
➖ Тошкент давлат транспорт университети учун — 104 балл;
➖Навоий давлат кончилик институти ва институтнинг Нукус филиали учун — 66,1 балл;