Қайнонасини ҳақоратлаган куёв 10 суткага қамалди
- 22.04.2020 21:20
- 330
- Жиноят ва жазо
Каттақўрғон тумани Гўзал маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Х. жорий йил 20 апрель куни соат 19:30 ларда карантин қоидаларини бузган ҳолатда - ниқобсиз, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қайнонаси А.М.нинг уйига борган. Ҳеч бир сабабсиз эшикларни тепиб, бақир-чақир қилиб қайнонасининг оила аъзолари осойишталигини бузган.
Аниқланган ушбу қоидабузарлик бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фуқаро Х.Х.га нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб судга юборилган.
Каттақўрғон тумани маъмурий судининг 2020 йил 22 апрелдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Х.Х. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ва 183-моддаси билан айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил тайинланган жазоларни оғирроғи, яъни 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва суд залидан қамоққа олинди.
Санжар СОЛИЕВ,
Каттақўрғон тумани маъмурий суди раиси.