Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қайси маҳсулотлар саратон ҳужайраларини ўлдиради?

Сабзи бета-каротинни ўз ичига олади, у кучли антиоксидант ҳисобланиб, ҳужайра мембраналарини токсинларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қодир ва шу билан саратон ҳужайраларининг ўсиш тезлигини камайтиради. Танани хом сабзига қараганда термал қайта ишланган (пиширилган) сабзи кўпроқ антиоксидантлар билан таъминлайди.

Тадқиқотларда Малайзия тропик ўрмонларида ўсадиган туалонг дарахти асалининг кўкрак саратонига ҳам ўрганилган. Натижалар туалонг асалининг саратонга қарши таъсири реклама ва ишлаб чиқаришда миллиардлаб доллар талаб қилган Тамоксифен препарати билан тенглаша олишини кўрсатган.

Пиёз таркибидаги квертицин моддаси қон томир деворларини мустаҳкамлайди ва яллиғланишга қарши курашади. Саримсоқ ва занжабил ҳам худди шундай хусусиятларга эга.