Қирқ йил ухламаган одам

Венгер аскари Пол Керн Биринчи жаҳон уруши бошланганидан бир йил ўтиб, бошидан яраланди. Оғир жароҳат олган Керн тирик қолди ва ҳатто тузалиб ҳам кетди. У эшитиш ва кўриш қобилиятини йўқотмади, лекин ухлай олмасди.

Керн Венгриянинг душман позицияларига ҳужумни бошқарган элита зарба қўшинларининг аъзоси эди. 1915 йилдаги ҳужум пайтида ўнг чаккасидан бошига кирган ўқ уни йиқитди. Тирик эканлигидан нишон берган аскар тезда Лемберг касалхонасига олиб кетилди.

Ўқ миянинг кенг кўламли фаолияти, жумладан, ҳаракат, режалаштириш, ҳис-туйғулар, муаммоларни ҳал қилиш ва бошқалар учун жавоб берадиган пешана (манглай) улушини йўқ қилиб юборди. Миянинг бу қисми хатти-ҳаракатлар ва ҳис-туйғуларни назорат қилиш маркази ҳисобланади, унга етказилган зарар нохушаломатларга олиб келиши мумкин. Бироқ, ўшанда аскар бошининг шикастланиш ҳодисаси илмий аномалия бўлиб қолди.

У бошқа ухламади

Жароҳатидан уйғониб, у ухлаш қобилиятини йўқотганини дарҳол англаб етмади. Орадан кўп ўтмай Керн ҳарбий хизматни тарк этиб, тинч ҳаётга қайтди. Унда нафақат ухлаш қобилияти, балки ухлаш истаги ҳам йўқ эди. Кунлари одатдагидан саккиз соатга узайди, бу ҳам марҳамат, ҳам лаънат эди.

Аввалига Керн ўзини мажбурлаб ухлашга уринди, лекин бу уриниш уни ҳушёр юрган пайтидан кўра кўпроқ чарчатди.

Уйқу ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан соғлом танани сақлаш учун жуда муҳимдир. Уйқу вақтида тана ҳаётий тизимларни, шу жумладан мияни тиклайди. Уйқунинг етишмаслиги тананинг соғлиғига катта таъсир кўрсатиши ва ҳатто галлюцинациялар ва шахсиятнинг тўлиқ ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Буларнинг ҳеч бири Керн учун муаммо эмас эди, у ухламасдан нормал ҳаёт кечира олди ва унда ҳеч қачон салбий таъсир кузатилмади. Керн бўш вақтларини китобхонлик ва яқинлари билан ўтказишга бағишларди ва кунида тахминан бир соат давомида кўриш нервларини тинчлантириш учун кўзларини юмиб дам оларди, йўқса бош оғриғига дучор бўларди.

Табиийки, кўплаб шифокорлар Керннинг даъволарига шубҳа билан қарашди, лекин у бутун дунё бўйлаб саёҳат қилиб уни текширмоқчи бўлган ҳар қандай шифокорларни таажжубда қолдирди.

Шифокорлар кун давомида унинг ўзи ҳам билмаган ҳолда микро уйқуга кетишини тахмин қилишди. Лекин ҳеч ким ҳеч қачон уни уйғоқҳолатдан ташқари мизғиб олганини ҳам кузатганэмас.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.