Қишлоқ аёли - фидойи аёл, меҳрибон она

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида 15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди.

Унда Оқдарё туманида яшаётган фаол қишлоқ аёллари иштирок этиб, ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Қишлоқ аёли бўлатуриб тинимсиз меҳнат ва ташаббускорлик ортидан давлат мукофотларини қўлга киритганликлари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганликлари, эл эътирофидаги инсон бўлганликлари ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда талабалар шеърлар, куй ва қўшиқлар ижро қилди, миллийликка йўғрилган рақсларни намойиш этди.

Тадбир якунида бир қатор фидойи ва ташаббускор талабалар тақдирланди.