Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қиёмат-қойим маркази – Йеллоустоун

Совуқ уруш йилларида миш-мишлар тарқалган эди: “Йеллоустоун миллий парки” ядро каллакли совет ракеталари нишони эмиш. Парк яксон қилинса, АҚШнинг катта ҳудудида жиддий экологик фалокатни келтириб чиқарар экан”.

Яқинда Йеллоустоунда ракеталар аралашувисиз ҳалокат бошланди. Тўхтовсиз ёққан ёмғир ва қор қопламининг эриши оқибатида рўй берган тошқин маьмурий марказ ва аҳоли тураржойларини вайрон қилди. Миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, Йиллоустоун дарёси суви одатдаги оқимдан 4,2 метр баландликка кўтарилган. Бу 1918 йилда қайд этилган 3,5 метр рекорд сув кўтарилишидан зиёд. Маҳаллий аҳоли, саёҳатчилар ва уларга хизмат кўрсатувчилар эвакуация қилинмоқда. Мутахассислар бу ҳали ҳаммаси эмаслигидан огоҳлантирмоқда. Олдинда янада даҳшатли - сув 7 метр, паркка туташ ҳудудда катта вайронгарчиликни келтириб чиқарувчи кучли сув тошқини кутилмоқда.

Т.Шомуродов тайёрлади.