Қобулда жангарилар ибодатхонага ҳужум қилди

Қобулда жангарилар сикхлар ибодатхонасига ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 150 кишига яқин одам жабрланди. Бу ҳақда Афғонистоннинг 1TV news телеканали хабар берди.

Телеканал берган маълумотга кўра, мамлакат хавфсизлик кучлари воқеа жойига етиб келган. Айни вақтда жангарилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлган.