Кобулда содир бўлган портлаш оқибатида 30 дан ортиқ инсон жабрланди
Кобулда содир бўлган портлаш оқибатида 30 дан ортиқ инсон жабрланди, саккиз нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Пажвак агентлиги ўз манбасига таяниб хабар берди.
Дастлаб Афғонистон соғлиқни сақлаш Вазирлиги мансабдори Низам ад – Дин Жалил РИА Новостига 13 нафар жабрланганлар ҳақида маълумот берганди.
Агентлик берган маълумотга кўра, “Толибон” экстремистик гуруҳи портлаш масъулиятини ўз зиммасига олган.
Олдинроқ 1 TV телеканали Афғонистон Ички Ишлар вазирлиги вакили Раҳими Насрат берган маълумотга таяниб, портлаш маҳаллий вақт билан соат 10:10 да (10:40 Тошкент вақти) содир бўлганлиги ҳақида хабар берди. Раҳими автомобилга ўрнатилган портлаткич модда портлатилганлигини ва ушбу ҳудуд полиция томонидан ўраб олинганлигини таъкидлади.
Шунингдек, Tolo News телеканали Афғонистон ИИВ маълумотига таяниб портлаш оқибатида камида 12 нафар автомобилга моддий зарар етганлиги ҳақида маълумот берди.
Шаш Дарак ҳудудида НАТО штаб-квартираси, АҚШ элчихонаси ва ҳукумат бинолари, хусусан, мудофаа вазирлиги жойлашган.