Қонун ҳимоячиси – оила бекаси

Ҳаётимиз таянчи ва суянчи бўлган опа-сингилларимиз доимо эл-юрт ардоғида. Улар бугун барча жабҳаларда меҳнат қилишмоқда. Хотин-қизларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши, уларнинг оила, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларида барча шарт-шароит мавжуд.

Республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ҳам хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда. Соҳа фахри бўлган аёлларимиз бошқа касбларга нисбатан масъулиятли ва шарафли касбининг фидойиси сифатида жамиятимизда қонун устиворлигини, одил судловни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаолдирлар. Шунингдек, бу қонун ҳимоячилари намунали оила бекаси сифатида ҳам бошқаларга ибрат бўлмоқда.

Умрини шу касбга бағишлаган фидойи хотин-қизлар прокуратура органларида ҳам катта из қолдиришган. Хусусан, вилоят прокуратурасида ишлаган устозларимиз Моҳира Асадова, Евгения Аҳмедова, Раъно Адашбекова, Зуҳра опа  ва бошқаларнинг фаолияти биз учун ибрат мактабидир.   

Муҳаррам Ҳамроева,

вилоят прокуратураси бўлим прокурори.