Қонунлар моҳияти ва мажбурий талаблар тушунтирилди

Рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Рақобат”, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ва “Реклама тўғрисида"ги қонунчилик соҳасидаги ҳужжатлар ва улардаги мажбурий талаблар юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасалари, вилоятдаги устун мавқега эга бўлган корхоналар ва табиий монополия субъектлари ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.
Шу билан бирга, Президентнинг жорий йил 3 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан ҳудудий бошқарма томонидан аукцион орқали ер участкалари, бино ва иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш жараёнида мавжуд муаммо ва таклифлар муҳокама этилди.
Бошқарма ахборот хизмати.