Қор ва совуқни кутган эдик
Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари ёққан қордан саросимага тушиб қолганлари йўқ. Барча ходимлар, шунингдек, бошқарманинг барча туманларидаги ходимлар ҳам ўз иш ўрнида.
Вилоятдаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари ишчи-хизматчилари қор туфайли юзага келган ноқулайликларни бартараф қилишмоқда. Барча ишчи-хизматчилар кўп қаватли уйларнинг ҳовлилари, пиёдалар йўлаклари ва кўчаларни қордан тозалашга сафарбар қилинган.
Самарқанд шаҳри кўчаларида, аҳоли манзилларида қор тозаловчи махсус техникалар ҳам ишлатилмоқда.
Қор, совуқ туфайли музлаган, яхмалак бўлган айрим жойларда газ баллонлари олиб келиниб, олов ёрдамида эритилиб, тозаланмоқда. Ишчиларга деярли барча ҳудудларда иссиқ овқатлар, чой ва қаҳвалар ташкил қилинди.
Мақсадимиз аҳолига ноқулай бўлмаслиги, ҳеч ким талафот кўрмаслигидир.
Йўл ва йўлакларни қордан тозалаш, ободончилик ишлари давом этяпти.
Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.