Қорадарё ўзанидан ярим тунда ноқонуний шағал қазаётганлар аниқланди

Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Ф ўз бошқарувида бўлган экскаватор ёрдамида Қорадарё дарёсининг ўзанидан кечаси қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, ноқонуний равишда юк ташувчи машиналарга ортиб бераётганлиги аниқланган.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари томонидан ўтказилган тунги рейд тадбирларида ҳолат фош этилган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари, яъни 8,1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди, дейилади вилоят Экология бошқармаси хабарида.