Қўшнингизнинг еридан фойдаланиш ҳуқуқингиз бор

Фуқаролик ва Ер кодексларига кўра, кўчмас мулк эгаси қўшни ер участкасидан, зарур ҳолларда эса бошқа ер участкасидан ҳам фойдаланишга ҳақли.
Бу тартиб қуйидаги мақсадларда амала оширилади:
- ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;
- ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;
- ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;
- ўзганинг ер участкасидан экинзорларни ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини суғориш учун сув олиш;
- қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш.
Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси ўртасидаги шартномага мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд қарорига биноан белгиланади.
Демак, агар сизнинг ўз ер участкангизга транспортда ўтиш учун йўл бўлмаса, бу холатда қўшнининг еридан фойдаланишингиз мумкин.