Қўшработда аҳолига ун олиб борган янги машина ҳали рақам олишига муддат бўлишига қарамасдан жарима майдончасига қўйилгани айтилмоқда

@Zarafshonbot`га қилинган мурожаатга кўра, Қўшработ тумани Жўш қишлоғи аҳолисига ун олиб келиш учун борган янги юк машинаси қоидага хилоф равишда Нарпай тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан автомобиллар сақлаш жойига "Номери йўқ", деб қўйилгани маълум қилинди.
“Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан Қўшработ туманидаги тадбиркор томонидан Хитойдан олиб келинган юк машинасини номери йўқ деб "стоянка" қилди. Ҳали номер олишга 10 кунлик рухсати бор. Янги юк машинасини “стоянка” қилиниб ҳам тадбиркор, ҳам ун маҳсулотлари олаётган аҳоли сарсон бўлгани учун ким изоҳ беради?", дейилади таҳририятга келган мурожаатда.