Қозоғистон Президенти мамлакатда жорий этилган фавқулодда вазият ҳолати вақтини узайтирди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев коронавирус туфайли жорий этилган фавқулодда вазият ҳолатини 11 май санасига қадар узайтириш тўғрисида қарор имзолади.

Мамлакатда бугунги кунгача 2717 (+116) нафар касалланиш ҳолати қайд этилган, улардан 25 нафар бемор вафот этган ва 682 нафар бемор соғайган. Қозоғистонда фавқулодда вазият ҳолати 16 мартдан буён амал қилиб келмоқда. Бироз илгари фавқулодда вазият ҳолати 1 майга қадар узайтирилган эди.

Президентнинг сўзларига кўра, ушбу қарор кузатилаётган ҳолат оқибатида қабул қилинди.

“Қонунга мувофиқ эпидемия хуружи қайд этилмаган тақдирда ФВ ҳолати 11 майда тугатилади. Эпидемик хуруж авж олмайди, деб умид қиламан”, - деди мамлакат Президенти.