Қозоғистонда ўзбекистонлик йўловчилар бўлган яна бир автобус бузилиб қолди
12 январь куни Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 819-километрида Краснодар-Сариағаш йўналишида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус бузилиб қолган.
Қаттиқ совуқ туфайли дизель ёқилғисининг музлаб қолиши сабабли автобус тўхтаб қолган. Актобе вилояти Хромтау тумани қутқарувчилари томонидан йўловчилар Хромтау шаҳридаги "Шерхон" лагерига олиб кетилган вар иссиқлик билан таъминланган.
Ҳозирда автобусдаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ҳудудида ушбу ноқулай об-ҳаво кунларида қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларни Остонадаги элчихонаси (+717 2954252), бош консулликларга мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади. Олма-ота (+7273902616) ва Aктау (+77292777117) шаҳарларида.
Эслатиб ўтамиз: бундан аввал Қозоғистонда 69 нафар ўзбекистонлик бўлган икки автобус ноқулай об-ҳаво туфайли йўлда қолиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.