Қозоғистондаги конда олти киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги “Абайская” конида метан чиқиши оқибатида олти нафар кончи ҳалок бўлди, икки нафари жароҳатланди, деб хабар берди республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, воқеа кеча, якшанба куни соат 09:30 (Тошкент вақти билан 08.30) да содир бўлган.

“Қарағанда вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти диспетчерлик хизматига Абай шаҳридаги «Абай» конида К10 вентиляция дрифтининг тубида метан гази чиққани ҳақида маълумот келиб тушди... Конда бўлган 6 киши ҳалок бўлди, 2 нафар жароҳатланган ишчи реанимацияда”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Дастлабки маълумотларда келтирилишича, конда 64 нафар ишчи бўлган, 56 нафар кончи мустақил равишда ер юзасига чиққан.

Конда ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилган. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда 20 дан ортиқ қутқарувчи, учта техника жалб этилган.

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин топшириғига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Илйин бошчилигидаги комиссия воқеа жойига жўнаб кетган.