Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида дам олиш кунлари учун карантин чоралари кучайтирилди
- 27.06.2020 20:00
- 65
- COVID-19
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри маъмурияти коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида дам олиш кунлари учун бир қатор карантин чора-тадбирларини кучайтирди. Жумладан, шаҳардаги йирик дўконлар ва бозорлар ёпилди, жамоат транспорти қатнови тўхтатилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.
Шунга ўхшаш чекловлар 20-21 июнь кунлари республика пойтахти ва мамлакатнинг бошқа бир қатор йирик шаҳарларида ҳам жорий этилган эди.
Қабул қилинган қарорга биноан шанба ва якшанба кунлари Олма-Ота шаҳридаги барча йирик савдо марказлари, ёпиқ бозорлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ва фитнес клублар ишламайди, жамоат транспорти хизмат кўрсатмайди ва одамларга дорихона ва уйи яқинидаги дўкондан бошқа жойга чиқишга рухсат берилмайди.