"Қутадғу билиг"ни ҳарбийлар ҳам ўқиши керак

Асарнинг бир ўрнида яна шундай жумлалар бор: "Урушда шошмаслик лозим, иложи бўлса, элчи юбориб, ярашиш йўлини излаш керак". Бу фикрлар бугунги кунда мамлакатимиз томонидан олиб борилаётган ташқи cсиёсат ва халқаро майдондаги мақсадларига мос тушади. Конституциямизнинг 17-моддасида ҳам низоларни тинч йўл билан ҳал этиш лозимлиги белгилаб қўйилган.

Асардаги ҳарбий раҳбар ҳақидаги фикрларни бугунги ҳарбий кадрларга билим беришда, уларни тарбиялаш жараёнида қўллаш фойдадан холи бўлмайди. Лашкарбоши тарбияси ҳақида сўз кетаркан, Юсуф Хос Ўожиб шундай дейди: "Лашкарбоши қилиғи қулай, камтар, кенг кўнгил, яширин сўз, кишининг кўнглини овловчи бўлгани яхши".

Ҳарбий хизматчилар учун ватанпарварлик, фидойилик, жонкуярлик, ташаббускорлик, билимлилик, тезкор хулоса чиқара олиш каби хусусиятлар билан бирга ор-номусли бўлиш ҳам муҳимдир. "Қутадғу билиг" асарида бу борада шундай дейилади: "Лашкар бошлиғи уят-андишали, ор-номусли бўлсин. Эркак киши ор-номусини деб ёвга отилади, ундан ўчини олади. Ор-номуси туфайли у ёв лашкарини пароканда қилади. Урушда, энг аввал, беномуслар чекинади, орқага қочади. Номусни деб қўрқоқ ҳам алплик қилади".

Асарда ҳарбий бошқарувнинг миллат манфаатига мос адолатли хусусиятлари келтириб ўтилган. Ўарбий хизматчида намоён бўлиши керак бўлган ижобий хусусиятлар - ватанпарварлик, жасорат, ор-номуслик бугунги Қуролли Кучларнинг таълим-тарбия жараёнида узлуксиз ўзлаштириб борилаётган ва ҳаётга татбиқ этилаётган хислатлардир.

К.ҲАСАНОВ.