Радиактив чиқиндилар қабристони

Дунёдаги барча АЭСлар радиоктив чиқинди чиқаради. Улар шундай ишлайди, бошқа иложи йўқ. Бу чиқиндилар вақтинча омборларда сақланади ва теварак-атроф учун ўта хатарлидир.

Хўш, нима қилиш керак?

Финландиянинг шимолида ноёб омбор қурилмоқда. Бу регионда зилзила хавфи йўқ. Омбор мураккаб ерости иншооти ҳисобланади. Қурилиш энг замонавий техникалар ёрдамида 500 метр чуқурликда олиб борилмоқда. Чиқиндилар кенг залларда сақланади. Омборхона тўлгач, (бу ҳисоб-китобларга қараганда 100 йилдан кейин бўлади) охир бетон қопқоқлар билан маҳкамлаб ташланади.

Фин ерости гиганти хизмат муддати 100 минг йил. Омборхона шундай бетон билан қопланадики, ер остин-устун бўлиб кетганда ҳам радионуклидлар юзага сизиб чиқмайди. Омборхона усти яна сланц кули ва турли табиий материаллар билан 10-13 метр қопланади.

Т.Шомуродов тайёрлади.