Рашид Кўбаев эътибордан четда эмас

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар, Ҳунармандлар маҳалласи, Бедил кўчаси 16 «а»-умумий уй, 8-хонадонда истиқомат қилувчи Рашид Кўбаевнинг ночор шароитда яшаётгани, унга давлат томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаётгани ҳақида видеолавҳа кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, 3-ички ишлар бўлими маъсул ходимлари 16 март куни ушбу фуқаронинг хонадонига бориб вазиятни ўрганди.

Ўрганиш жараёнида 1976 йилда туғилган фуқаро Рашид Кўбаев ногиронлиги (аммо ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмас), юқорида кўрсатилган манзилда шаърий никоҳда 3 нафар хотини борлиги маълум бўлди. Жумладан, 1987 йилда туғилган Ч.Турсуновадан 2 нафар, Н.Раҳимовадан бир нафар (вояга етган), 2019 йил ноябрь ойида вафот этган марҳум Ў.Исмоиловадан бир нафар ўғли билан яшаётган экан. Ҳунармандлар маҳалласи томонидан Р.Кўбаев ҳолидан хабар олиниб, икки нафар қизига 2020 йилнинг январь ойидан нафақа пули тайинланганлиги аниқланди.

Лавҳада Р.Кўбаев унинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмаётганини айтган. Ваҳоланки, Самарқанд шаҳар маҳаллалар кенгаши 2019 йилда унга битта гилам ҳамда 800 минг сўм моддий кўмак берилган. Ўрганиш ўтказилган кун ҳам маҳалладаги тадбиркорлар томонидан бу фуқарога бир миллион сўм беғараз ёрдам кўрсатилди.

Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ахборот хизмати.