Регистон майдонида миллий ва жаҳон мусиқасининг ноёб дурдоналари янгради
Очиқ осмон остида ўтган концертда мусиқа ихлосмандлари Ўзбекистон миллий симфоник оркестри - “OPEN AIR. Silk road simfony”нинг мусиқий ижросидан баҳраманд бўлишди.
Концертда мумтоз мусиқалар билан бирга серенадалар, машҳур опералардан ариялар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
– Миллий симфоник оркестрнинг вилоятимизга келиб концерт бериши ажойиб туҳфа бўлди, – дейди самарқандлик Зиёда Ортиқова. – Бу каби концертларнинг ўтказилиши ёшларда миллий ва жаҳон мусиқасига қизиқишни оширишга хизмат қилади. Чунки мусиқа инсонни эзгуликка, гўзалликка ундайди. Ушбу концертдан сўнг эндигина мактаб остонасига қадам қўйган қизим ҳам мусиқа тўгарагига қатнашишни дилига тугди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.
Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.