Режада бўлмагач…

Кеча эрталаб соат 8 гача Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек, Беруний ва Бўстонсарой кўчаларини ҳисобга олмаганда, бошқа йўлларга қум сепилмагани шундай хулосага келишимизга сабаб бўлди. Кейинчалик музлаган йўлларга қум сепилди. Лекин соат 8 гача йўлга чиққан ишчилар, талаба ва ўқувчиларнинг асосий қисми ўқиш, иш жойига вақтида етиб боришолмади.
Туман марказларида эса муз пайтида йўлга қум ёки туз сепиш ҳали одат ҳам бўлгани йўқ. Демак, бор-йўғи 1,5-2 ойда кечадиган қишки мавсум учун тартибли тизим яратиш ва масъулиятни кўрсатиш пайти келди. Ваҳоланки, бу тизим мавжуд бўлганда ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, кеча тонгданоқ кўчаларга қум сепиб қўйилган бўларди.