Роботлар одамзодни енга оладими?
Бугунги кунда одамга устунлик қиладиган роботлар пайдо бўляпти. Сунъий интеллект инсон ақл-заковатининг маҳсули бўлиб, одамлар оғирини енгил қилиши кўзда тутилган.
Аммо кейинги пайтларда унинг имкониятлари инсон мияси имкониятларидан ошиб кетиши мумкинлиги техника тараққиёти ишқибозларини кўнглига ғулғула солмоқда.
Гап шундаки, сунъий интеллект роботлар келгусида Ер юзининг ярмини эгаллаб олиши, одамларни бошқарувда, ишлаб чиқаришда, фан-техника, илмда ўринларини эгаллаши мумкин. Сунъий интеллект шундай қобилиятга эга бўладики, доимо ўзининг ўзи «мияси»ни ривожлантириб бориши, одамзодга нисбатан муаммоларни минг карра тез ҳал этиши мумкин.
Бу хавф беҳуда эмас. 1968 йилда шахматчи, халқаро гроссмейстер Дэвид Леви бирорта компьютер уни 10 йил давомида енга олмаслигини эълон қилди. Ва у гаровда ютиб чиқди. Аммо вақт ўтди – машиналар «ақли» ўсди. 1989 йилда Леви Деер Thoght дастурига ютқизиб қўйди. Кейинчалик ушбу компьютер билан Гарри Каспаров мусобақалашди. У дастлаб ютди, аммо кейинроқ ютқазиб қўйди.
«30 йилдан кейин роботлар одамлар қиладиган барча ишни бажара олади", дейди исроиллик профессор Моше Варди. У сунъий интеллект охир-оқибат Ер юзи аҳолиси ярмининг ишини тортиб олади, деб ҳисоблайди.
Шунга қарамасдан биз сунъий интеллектнинг фойдали жиҳатларини ҳам инкор этолмаймиз. У бизга ҳозирги замон турли соҳаларида бир зумда маълумот олиш имконини беради.
Сунъий интеллект қанчалик ақлли бўлмасин, биз бир нарсани – уни одам яратганини унутмаслигимиз керак, дейди олимлар таскин бериб. – Инсон мияси нояб. У доимо шоҳсупада.
Т.Шомуродов тайёрлади.