Россия Афғонистонда АҚШ ҳарбийларининг ўлдирилиши учун пул тўлаганликда айбланди
- 27.06.2020 22:35
- 183
- Хориж
Россия ҳарбий разведкаси Афғонистондаги АҚШ ва Буюк Британия қуролли кучлари ҳарбийларининг ўлдирилиши учун “Толибон” террорчилик харакати (Ўзбекистонда тақиқланган) жангариларига мукофот пули ваъда қилган, деган ҳулосага келди Америка махсус хизмати. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзди.
Нашр тақдим этган маълумотга кўра, Москва АҚШ ва “Толибон” ўртасида олиб борилган тинчлик сулҳи музокараларини йўққа чиқаришга ҳаракат қилган. 2019 йилда Афғонистонда 20 нафар америкалик ҳарбий ўлдирилган. Айрим ҳарбийларнинг вафоти Россия разведкаси ҳаракатининг оқибати бўлиши мумкин.
Ушбу маълумотлар асирга олинган Толибон ва бошқа жангариларни сўроқ қилиш вақтида олинганлиги ҳақида айтилмоқда.
Ўз навбатида, Россия ТИВ ушбу хабар ёлғон эканини маълум қилди.