Россия Бош вазири Александр Лукашенко билан учрашди

Россия Федерацияси ҳукумат раҳбари Михаил Мишустин Минскда Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Россия Бош вазири 3 сентябрь куни Беларусь пойтахтига етиб келди. Лукашенко россиялик меҳмонни Минскда, Мустақиллик Саройида кутиб олди. Улар ўзаро суратга тушдилар ва музокаралар хонасига йўл олди.
Шунингдек, яқин ҳафталар ичида Россия пойтахти Москва шаҳрида РФ президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко ўртасида учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.