Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия: Бугун янги субъектлар бўйича шартномалар имзоланиши кутилмоқда. Путин Эрдўғонга қўнғироқ қилди. БМТ референдум натижаларини тан олмайди

Бугун, 30 сентябр куни Кремлда референдумлар ўтказилган тўртта ҳудуднинг Россияга кириши тўғрисида келишув имзоланади. Кремлда бўлиб ўтадиган маросим доирасида Россия президенти ҳудудлар раҳбарлари билан учрашади, дея маълум қилди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Кейинчалик, 4 октябрь куни Федерация Кенгаши янги ҳудудларнинг Россияга кириши билан боғлиқ барча масалаларни кўриб чиқади.

Шу билан бирга, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кеча БМТ ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье ҳудудлари референдумлар натижасида Россияга қўшиб олинишини тан олмаслигини айтди - унинг фикрича, блебисцит (ўта муҳим масалани ҳал қилиш учун халқ овози, референдум)ларни халқ иродасининг ҳақиқий ифодаси сифатида қабул қилиб бўлмайди. Чунки улар Украинанинг ҳуқуқий доирасидан ташқарида ва Россия Федерацияси назорати остидаги ҳудудларда амалга оширилган.

Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди ва унга 23-27 сентябрь кунлари бўшатилган ҳудудларни Россия Федерацияси таркибига қўшиш бўйича ўтказилган референдум натижаларини маълум қилди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.

Эрдўғон яна бир бор Путинга Киев билан музокаралар учун Анқара воситачи бўлишга тайёрлигини билдирган.