Россия ҳарбий харажатларни умумий бюджетнинг учдан бир қисмига оширмоқчи
- 04.08.2023 16:35
- 23
- Хориж
Россия 2023 йил учун мақсадли мудофаа харажатларини икки баравар ошириб, барча режалаштирилган бюджет харажатларининг учдан бир қисмига етказади, деб ёзади Reuters ҳукумат ҳужжатига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, Россия 2023 йилнинг биринчи олти ойида жами 14,97 триллион рубль сарфлаган бўлса, шундан 5,59 триллион рубль ҳарбий эҳтиёжлар учун йўналтирилган. Бу олти ой давомидаги барча харажатларнинг 37 фоиздан ортиғи.
Шу билан бирга, мудофаа бюджетига 4,98 триллион рубль қўйилган. Шундай қилиб, биринчи олти ойда Россия урушга бутун йил давомида сарфлаши керак бўлганидан 600 миллиард кўп пул сарфлаган.
Агентликнинг таъкидлашича, ҳарбий харажатлар ошиши бюджет тақчиллигига олиб келиши мумкин.
Теглар:
Россия
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Давлатнинг қўллаб-қувватлаши ишончни оширади
- Кеча, 09:47
- Сиёсат
Рағбат куч берди
- Кеча, 09:44
- Мутолаа