Россия қўғирчоқ театри Самарқандда

А.Чехов номидаги рус драма театрида ўтказилган матбуот анжуманида Россия маданият вазирлиги вакили Владимир Черкасов, Сергей Образцовнинг невараси, режиссёр Екатерина Обрацова театр фаолияти, қўйиладиган спектаклнинг муваффақияти тўғрисида вилоятимизда фаолият юритаётган театр санъати ходимлари ҳамда ОАВ вакилларига маълумот берди.

- Бизнинг бугунги ташрифимиздан мақсад Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданият ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, - дейди Е.Образцова. –  Театримиз 1931 йилда Сергей Образцов томонидан ташкил этилган. Бобом театрга ўзининг ҳаётини бағишлаган. Бугунги кунда жамоада 300 дан ортиқ актёрлар меҳнат қилади. Шаҳрингизга 34 нафар актёрлар жамоаси ҳамда 50 дан ортиқ қўғирчоқлар билан ташриф буюрдик.

Болалар учун саҳналаштирилган, Самуил Маршак қаламига мансуб «Кошкин дом» спектакли ҳам самарқандлик ёш томошабинларга манзур бўлди.

 Маълумот ўрнида: «Необыкновенный концерт» спектакли театрнинг ташриф қоғози бўлиб, 10 минг мартадан ортиқ саҳнага қўйилган. «Гиннеснинг рекордлар китоби»га киритилган.