Россия ва Украина музокаралари: Путин ва Зеленскийнинг учрашуви ҳақида хушхабар йўқ

Кеча кечқурун Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Музокаралар бир соатдан кам давом этди. Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданнинг қисқа очилиш нутқидан сўнг улар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.
ТАСС манбасига кўра, музокараларнинг учинчи раундининг давоми бўлмайди. Журналистлар Россия делегациясининг матбуот анжуманига таклиф қилинди.
Украина Россия томонига Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Доналд Трамп иштирокида август ойи охиригача етакчилар учрашувини ўтказишни таклиф қилди, деди музокаралар якунлангач журналистларга Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеров.
Музокаралар чоғида гуманитар йўналишга ҳам эътибор қаратилди. Киев нафақат ҳарбий асирларни, балки тинч аҳолини, жумладан, болаларни ҳам озод қилинишини кутмоқда.
Россия ва Украина музокаралардан сўнг дарҳол ҳарбий асирларни алмашишди, дея хабар беради Россия Мудофаа вазирлиги. Мединский ҳар томондан 250 га яқин одам алмашилганини маълум қилди.