Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина оддий ветеринар восита бўлиб чиқди
Бу ҳақда Россия биофермацветика компанияси раҳбари, Россия фанлар академияси биокимёвий физика институти илмий ходими Александр Кудрявцев ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
“Улар узоқ муддат ўз таркибларини (вакцина таркиби) эълон қилмади. Ниҳоят, улар бу ишни амалга оширди ва мени кўнглим қолди. Тўғрисини айтадиган бўлсак, мен бу вакцина рекомбинант оқсиллар, аденовирусларга асосланган замонавий... Қисқасини айтганда, “жонли” вакцина деб умид қилган эдим. Аммо бу ветеринария вакциналари. У ерда миллиграмм миқдорда молларга қилинадиган пептид вакциналари бор. Масалан, ўлиб қолса ҳам ваҳимали жойи йўқ - касалликни тарқатмаса бўлди қабилида. Ақл-идроки ва хотираси жойида бўлган ҳеч кимнинг хаёлига бу билан одамларни эмлаш келмайди. Демак, кимнингдир - Россиянинг етакчи илмий масканларидан бирининг хаёлига келибди. Ҳайратдаман. Таққослаш учун оддий гриппга қарши вакцинада бор йўғи 45 милликлограмм антиген бўлади. Ҳатто шу ҳам барчада асоратларсиз ўтмайди. Шу сабабдан ҳам Гриппол Плюс каби вакциналар ишлаб чиқилади. Бу ерда ҳар бир антиген 5 милликилограмдан, жами 15 милликлограмм бўлади. Бу “хавфсизлик”нинг “самарадорлик”дан устунлиги ҳолати”, деб ёзди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, “Вектор” марказида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинада 225 милликлограмм антигенлар мавжуд.
“Эҳтимол, 250 милликлограмм ҳам бўлиши мумкин. Улар таркибни аниқ кўрсатмаган, ҳар бир антиген 75+-15 милликлограмм, деб ёзишган. Яна деярли 700 милликлограмм гидроксид аллюминия – ўта хавфли адъювант, ундан бутун дунё воз кечмоқда. Улар эса қўшиб юборишибди. Мен самарадорлик ҳақида ҳали гапираётганим йўқ. Пептидли вакциналар табиий вируснинг уч ўлчовли ташкил этилишини сақламайдиган кичик чизиқли антигенлар бўлиб, унда нейтраллаштирувчи антитаналар ишлаб чиқариши керак. Шунинг учун чорвачиликда бундай вакциналарни ишлаб чиқариш бўйича кўплаб уринишлар муваффақиятсизликка учрайди”, деб аниқлик киритди Кудрявцев.
“Шундай, шошилсанг – кулгига қоласан ёки ўлдирасан”, қўшимча қилди у.