Россияда калтакланган ўзбекистонлик ҳолати юзасидан текширув бошланди
- 04.05.2021 13:42
- 216
- Хориж
Интернетда Россия Федерациясининг Томск шаҳрида Федерал хизмат ходими томонидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи бузилиб, унга нисбатан куч ишлатгани ҳақида видео тарқалмоқда.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш, шунингдек ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси ҳамда Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилди, дея маълум қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган.
Шунингдек, амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа