Қозоғистонда мажбуран ушлаб турилган 10 нафар Ўзбекистон фуқароси озод этилиб, ватанга қайтарилди
- 04.08.2022 11:02
- 100
- Хориж
Уч нафар ўзбекистонлик фуқаро Олма-отадаги Ўзбекистон Бош консуллигига мурожаат қилиб, бир гуруҳ маҳаллий аҳоли уларга меҳнат эксплуатацияси мақсадида таҳдид қилаётгани ва 10 кишини шахсий буюмлари ва мобил телефонларини олиб қўйганини маълум қилган.
Бош консуллик ходимлари Олма-отадаги ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан биргаликда ўзбекистонликлар жойлашган ҳудудга бориб ҳолатни ўрганишган.
Гумондорларга нисбатан Қозоғистон Жиноят Кодексининг 389-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жабрланганлар “Родник” жамоатчилик жамғармаси билан ҳамкорликда уч маҳал овқатлантириш шароитига эга хостелга жойлаштирилган.
Тергов суриштурив ишлари ўтказилгандан кейин, 10 нафар кишига паспорт ва шахсий буюмлари қайтарилган. 1 август куни улар автовокзалга “Олма-ота — Тошкент” йўналишидаги рейсга кузатиб қўйилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа