Қозоғистонда 17 нафар ўзбекистонликнинг нега ушланганига аниқлик киритилди
- 24.01.2022 10:41
- 275
- Хориж
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ҳужжатсиз ушланган 17 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўйича мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонасига мурожаат келиб тушди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги берган хабарга кўра, ушбу мурожаатни ўрганиш учун 17 нафар фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (Ф-1) тайёрланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонага борилди. Фуқаролар билан учрашилиб, уларнинг 10 нафарида паспорт борлиги аниқланди ва жарима асосида қўйиб юборилди. 7 нафар фуқаронинг паспорти йўқолганлиги сабабли уларга Ватанга қайтиш гувоҳномаси тайёрлаш учун белгиланган тартибда маълумотлар олинди.
Фуқароларнинг бу ҳолатга тушиб қолишининг сабаби, яъни вақтинчалик рўйхатга қўйиш муддати тугаганлиги ва ишлаш учун рухсатномаси йўқлиги маълум бўлди. Фуқароларга ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа