Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда мигрантларнинг вақтинча бўлиш муддати узайтирилди

Коронавирус пандемияси муносабати билан Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 15 декабрдаги 791-сонли фармонига кўра, меҳнат мигрантларининг мамлакатда вақтинча бўлиб туриш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 18 апрелдаги 274-сонли фармони билан жорий йил 15 июнгача, 2020 йил 15 июндаги 392-сонли фармони билан жорий йил 15 сентябргача ва 2020 йил 23 сентябрдаги 580-сонли фармони билан жорий йил 15 декабргача чет эл фуқароларига мамлакат ҳудудида қонуний бўлиш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилган эди.

Ушбу тартиб, Россия Федерацияси ҳудудида 2020 йил 15 мартгача қонуний бўлган чет эл фуқаролари учун амал қилади.