Россияда ОТМларда қишки сессия бекор қилинадими?

Россия Таълим ва фан вазирлиги коронавирус сабабли олий таълим муассасаларида қишки сессияни бекор қилишни рад этди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Валерий Фальков «Комсомольская правда» радиоси эфирида айтиб ўтди.

"Яна бир савол: у қандай ўтади?", деди Фальков ва саволига ӯзи жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, ОТМлар қишки сессияни онлайн форматда ўтказишлари зарур.

Ноябрь ойида Москва ва Санкт-Петербургдаги барча олий таълим муассасалари талабалари коронавирус пандемияси сабабли масофадан ўқитишга ўтказилди. Бу чора-тадбирлар 2021 йил 6 февралгача давом этади, деб тахмин қилинмоқда. Оғир эпидемиологик вазиятли ҳудудларда ҳам худди шундай қарор қабул қилинди.

Оғир эпидемиологик вазият туфайли Россияга кира олмайдиган чет эллик талабалар учун бюджет жойлари сақланиб қолади, дея таъкидлашмоқда вазирликда.

Ўтган кеча-кундузда Россияда касалланишнинг кунлик рекорд кўрсаткичи - 29 039 та юқтириш кузатилди. Шундан 457 киши вафот этди, 21 342 нафари соғайганлар. Пандемия бошидан буён 2 460 770 касалланиш қайд этилган бўлса, соғайганлар 1 937 738 нафарни ташкил этади.