Россияда сўнгги кеча-кундузда 1154 нафар янги касалланганлар, 11 нафар ўлим ҳолати қайд этилди
- 07.04.2020 17:23
- 176
- Хориж
Бу ҳақда 7 апрель куни Россия Федерациясининг инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича тезкор штаби хабар қилди.
“43 ҳудуддан 1154 нафар янги касалланиш ҳолати ва 11 нафар ўлим ҳолати қайд этилди”, дейилган хабарда. Шунингдек, бир кеча-кундузда 88 нафар бемор соғайгани таъкидланган.
Энг кўп касалланиш ҳолати Москвада - 697 нафарни ташкил этди. Ундан сўнг Санкт-Петербургда – 69 нафар, Москва вилоятида – 67 нафар, Брянскда – 32 нафар ва Калининград вилоятида – 29 нафар янги касалланганлар қайд этилган. Мамлакатнинг қолган ҳудудларидаги касалланганлар сони 19 нафардан кам.
Илк касалланиш ҳолати Карачаево-Черкесия Республикасида қайд этилган.
Ненец автоном округи, Тува, Алтай Республикаси ва Чукоткада айни вақтгача касалланиш ҳолати аниқланмаган.
Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 7497 нафарга етди, улардан 58 нафари вафот этган ва 494 нафар бемор соғайган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа