Россиядаги конда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида ФВВ маълумот берди
Россия Федерациясининг Свердловск области, Тазовск районида содир бўлган ёнғинда вафот этган ўзбекистонликлар ҳақида ФВВ хабар берди.
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган хабарга кўра, 2019 йилнинг 8 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 03:30 да Россия Федерациясининг Свердловск области, Тазовск райони, “Строй Проект Сервис” МЧЖга тегишли бўлган, ишчилар яшаши учун мўлжалланган вагон номаълум сабабларга кўра ёниб кетган.
Содир бўлган ёнғин натижасида, вагонда бўлган 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари воқеа жойида вафот этган ва 1 нафари 35 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, район марказий шифохонасига ётқизилган.
Вафот этган фуқаролар:
1. Эргашев Абдумалик Яхшиликович, 1972 йилда туғилган;
2. Алиқулов Сафарали Суюн ўғли, 1998 йилда туғилган;
3. Джумоев Эргаш Биноевич, 1983 йилда туғилган.
Тан жароҳати олган фуқаро:
1. Оманов Толибжон Бутаевич, 1966 йилда туғилган.
Ҳозирда мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш билан боғлиқ ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.