Рудакий кўчаси замонавий қиёфага киради ва йил якунига қадар ишга туширилади
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг Рудакий кўчасидаги қурилиш ишлари чўзилиб кетаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Бу эса жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўляпти.
Мазкур кўча ҳақида шуни маълум қиламизки, кўчада қурилиш ишларининг узайиб кетишига сабаб у ерда кенг кўламли ободонлаштириш-бунёдкорлик ишларининг олиб борилаётганидир. Шунингдек, коммуникация тизимини янгилаб, янги оқова сув тармоғи ва ичимлик суви тармоғи ўтказилмоқда. Бу кўчани жорий йил якунига қадар замонавий кўчалардан бирига айлантириш режалаштирилган. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Айни пайтда Рудакий кўчасининг Гагарин чорраҳасигача бўлган қисмида иш қизғин давом этяпти ва соҳа мутахассисларининг айтишича 1 босқич таъмирлаш ишларини мустақиллик кунларигача якунига етказиш мақсад қилинган. 2 босқич қурилиш ишларини Гагарин чорраҳасидан Бўстонсарой чорраҳасигача тўлиқ таъмирлаш ва жорий йил якунига қадар ишга тушириш кўзда тутилган.