Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Руҳий касал фуқаро бегона хонадон соҳибини пичоқлаб ўлдирди

Бу ҳақида Бош прокуратуранинг ахборот хизмати хабар берди.

2019 йил 25 ноябрь куни соат 00:30 ларда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Улуғвол кўчасида руҳий касал, 1989 йилда туғилган С.Н. бегона хонадонга адашиб кириб қолади.

Оқибатда хонадон эгаси, 1965 йилда туғилган М.Ю. билан жанжаллашиб, уни ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан шу куни С.Н.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда у ушланган.