Қўшнисини тунаган аёл қўлга олинди

Чуст тумани “Қоракапа” маҳалласида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризада 4 июль куни соат 10:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг ҳовлисига кириб, қайнонасига тегишли бўлган сумка ичидан ҳисобида 2.100.000 сўм маблағи бўлган пластик карта ҳамда 250.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганини баён қилиб, чора кўришни сўраган.  

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси тезкор навбатчиси томонидан ҳамкорликда олиб борилган қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, аризачининг бир девор қўшниси бўлган 1986 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва холислар иштирокида ундан далилий ашёлар олинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.