Саидаҳмад Усмонов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимидаги фаолиятини якунлади
- 21.12.2020 12:59
- 1987
- Самарқанд
С.Усмонов тизим раҳбари сифатида лавозимга киришган илк кунлариданоқ ҳар бир иш кунини вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги битта ёки иккита мактаб фаолиятини кўриб, муассаса ҳолатини, педагог ва раҳбар-ходимларнинг ўз вазифасига нечоғлик масъулиятли эканлигини ўрганишдан бошлади.
Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги барча бўлим ва ташкилотлар, умумтаълим мактаблари директорларининг таълим-тарбия сифатини ошириш, халқимиз ишончини оқлаш, умидини рўёбга чиқаришда масъулият билан, ҳалол ишлашни талаб қилди. Бу борада, албатта, шахсий ибрат бўлди.
Таълим фидойиси, педагогика фанлари номзоди, доцент Саидаҳмад Усмоновнинг қирқ йилдан зиёд таълим соҳасида тўплаган малака ва улкан тажрибаси соҳада меҳнат қилаётган барча устоз ва мураббийлар, айниқса, соҳага эндигина кириб келаётган умидли ёшлар учун ибрат мактаби эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.
СамВХТБ ахборот хизмати.