Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саккиз мўъжиза. Уларни биласизми?

Дунёда 7 мўъжиза борлигига ишонамиз: Миср пирамидаси ва ҳоказолар аслида инсон томонидан бунёд этилган. Ҳақиқий ҳаётимиздаги мўъжизалар эса қуйидагилардир:

1.Эшитяпмиз!
Бир зумга эшитмай қолишни тасаввур қилиб кўринг-а! Буни олдида манаман деган медицина ҳам ожиз бўлиб қолади.

2. Кўряпмиз!

Инсон кўзи 296 мегапиксел кўришга қодир. Кўзларингизни бир зумга юмиб зулматга чўмиб кўринг-чи! Бир умр шундай юришни тасаввур қила оласизми?!

3. Ҳис қиляпмиз!
Ушлаган нарсаларингизни, ҳидларни ҳис қилишга қодирсиз, дунёни бемаза, шаклсиз ҳис қилиб кўринг-чи!

4. Гапиряпмиз!

Кимдир сизга гапираяпти-ю, сиз жавоб қайтаролмай фикрларингизни айтолмай қандай яшашингизни тасаввур қилиб кўринг!

5. Фикрлаяпмиз!
Инсоннинг ҳайвондан ҳам фарқи айнан шунда эканини унутманг, зеро фикрлаш қобилиятимизни, онгимизни яхшиликларга сарфлаш керак!

6. Хурсанд бўламиз!
Бахтсиз, қувончсиз ғам қайғуда бир умр яшашга сабр бардошингиз етармиди?!

7. Меҳр-муҳаббат!

Ҳаётда меҳр олмай, меҳр бермай тош юрак билан яшашдан не маъно? Зеро, гул ҳам меҳр билан суғорилгандагина униб ўсади!

8. Оналик бахти!
Аёлнинг вужудида, қоқ юрагининг тагида митти юракча уриб, 9 ой давомида шаклланиб, митти одамча ҳолига келиб дунё юзини кўради, не азоб-уқубатларда дунёга келтирган она, биргина йиғисини эшитиб чексиз қувонади, катта бўлгунча жонини беради, азобларини ичига ютади, фарзандининг биргина табассуми табассумига дунёларни алмашади. Оналик мўъжиза бўлмай нима?!