Самарқанд 2017 йилда
* 3 сентябрь – Нарпай туманида лойиҳа қиймати 5,5 миллион доллар бўлган, соатига 300 тонна тошни майдалаш қувватига эга "Муҳаммад Азиз гранит" масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлади.
* 7 сентябрь – вилоят мусиқали драма театри 103-мавсумни машҳур турк ёзувчиси Тунжар Жужан ўғли асари асосида саҳналаштирилган "Кўчки" спектакли билан бошлади.
* 14-16 сентябрь – Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилди.
* 18 сентябрь – атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг Самарқанд давлат университетининг бош биноси пештоқига ўрнатилган ёдгорлик лавҳаси очилишига бағишланган тадбир бўлди.
* 24 сентябрь – Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар билан танишди.
* 24 сентябрь – Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн бошчилигидаги Корея делегацияси Самарқанд шаҳрига келди.
* 25 сентябрь – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлди.
ОКТЯБРЬ
* 8 октябрь – Пушкин номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази Самарқанд шаҳридаги автобус ва трамвай бекатларида йўловчилар учун "Мобил кутубхона" лойиҳасини жорий этди.
* 11 октябрь – Ургут туманидаги Сатанг, Етти уйлик ҳамда Чумчуқли маҳалласининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
* 17 октябрь – Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандда бўлди.
* 18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни кенг нишонланди.
* 20 октябрь – Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди.
* 23 октябрь – Самарқанд шаҳрида 6-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
* 31 октябрь – Самарқанд шаҳар кўчаларида "6 Е-Кимёгарлар қўрғони – Университет хиёбони" йўналиши бўйича замонавий LE-60 маркали ISUZU автобуслари аҳолига хизмат кўрсата бошлади.
НОЯБРЬ
* 1 ноябрь – Самарқанд шаҳрида вилоят стол тенниси федерацияси томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб фахрийлар ўртасида стол тенниси бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.
* 4 ноябрь – Самарқанд шаҳридаги "Темурбеклар мактаби"нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
* 8 ноябрь – Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри вице-губернаторлари О.Марковы ҳамда А.Митянина бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
* 9 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режа ва дастурлар билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Самарқандга келди.
* 18 ноябрь – вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб шахмат бўйича "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари соврини учун мусобақа ўтказилди.
* 23 ноябрь – "Самаркандский вестник" газетаси илк сони чиққанлигининг 100 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
* 24 ноябрь – Самарқанд автомобиль заводида ўттиз мингинчи автомобиль – SAZ НС 45 маркали автобус ишлаб чиқарилди.
* 24 ноябрь-24 декабрь – барча туман ва шаҳарларда "Нуронийлар маскани" фойдаланишга топширилди.
ДЕКАБРЬ
* 1-2 декабрь – вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган "Ёшлар поезди" тарғибот акцияси тадбирлари ўтказилди.
* 4 декабрь – вилоят ҳокимлигида "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
* 11 декабрь – Самарқанд шаҳрида бунёд этилган 405 хонадонга мўлжалланган тўққизта арзон ва сифатли кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.
* 18 декабрь – Самарқанд шаҳридаги мавжуд 207 та маҳалла фуқаролар йиғинларида "Хавфсиз ҳудуд посбонлари" жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди.
* 20 декабрь – Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши раиси Д.Жумабеков бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.
* 21 декабрь – Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюан бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.