Самарқанд - БМТ форуми мезбони

Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати форуми (UNPSF 2025) ўз ишини бошлади.
БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UNDESA), Ўбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган форумда Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка давлатларидан вазирлар ва давлат хизматига масъул органлар раҳбарлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти, хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.
Анжуман аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум қатнашчиларига табригини Президент ёрдамчиси С.Мирзиёева ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, маросимда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти иқтисодий ривожланиш бўйича бош котиби ёрдамчиси Навид Ҳаниф, Малайзия Бош вазири ўринбосари Фадиллоҳ Юсуф сўзга чиқиб, анжуман ишига муваффақият тилади.