Самарқанд давлат тиббиёт институти ERASMUS+ дастурида ғолиб бўлди
Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастури доирасида эълон қилинган 2020 йил танловида Самарқанд давлат тиббиёт институти ғолиб бўлди.
Танлов натижаларига кўра, Самарқанд давлат тиббиёт институти иштирок этган 2 лойиҳа молиялаштиришга қабул қилинди.
Биринчи лойиҳа номи “XXI аср шифокорларининг ривожланишида кўмаклашиш: бемор билан мулоқотга йўналтирилган таълим” бўлиб, унга Грециядан, иккинчиси “Меҳнат гигиенаси ва атроф муҳит соҳасида магистратура дастурларини мувофиқлаштириш ва ўзаро тан олиш” лойиҳаси бўлиб, унга Италия давлатидан пул ажратилади.
Ҳар иккала лойиҳага 915 минг евродан берилади.
Маълумот ўрнида: Ерасмус + - бу таълим соҳасидаги тадбирлар ва илмий ҳаракатчанликни қўллаб-қувватловчи ва касб-ҳунар, ёшлар меҳнати, спортга бағишланган лойиҳалар ҳамда шерикликни ривожлантиришга йўналтирилган Европа Иттифоқи (ЕИ) дастури. 2014 йилдан буён Европа мамлакатлари ҳамда дунёдаги шерик давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун маблағ ажратади.
Самарқанд давлат тиббиёт
институти ахборот хизмати.